Аёллар ҳақида латифалар

Хотин эрига қўнғироқ қилиб:
— Алло, гаплаша оласизми?
— Ҳа.
— Унда мени эшитинг...
Телевизорда Мексика сериали тугагандан кейин, хотин эридан сўради:
— Йигитни кўрдингизми, қизни нақадар севар экан. Сиз ҳам шундай сева оласизми?
— Ҳа, қиз чиройли экан, севса арзийди.
Бир куни аёл бозордан торт сотиб олибди. Кечқурун уйида тортни кесаман деса, ҳеч пичоғи ўтмасмиш.
Кремларини олиб ташлаб қараса, торт орасига Самарқандни тандирида ёпилган нонни қўйишган экан.
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Биласанми, дугонажон, доктор кеча менга хушхабар айтди — мен ҳомиладор эканман!
— Табриклайман! Сен энди бўлажак фарзандингга исм топиш билан оворасанми?
— Йўқ, ҳозирча... Отасининг исми устида бош қотиряпман!
— Хотин, тайёрмисан? Бунча имиллайсан? Меҳмонга кечикаяпмиз ахир!
— Жуда бесабрсизда! Бир соатдан бери икки дақиқада тайёр бўламан, деб қулоғингизга танбур чалаяпманми?
Интернетда одам кўп — Душанбага ўхшайди.
Личкада смс кўп — Сешанбага ўхшайди.
Гости бўлар жононлар — Чоршанбага ўхшайди.
Келинлар ҳурсанд бугун — Пайшанбага ўхшайди!
Хотин эрининг қўл телефонига қўнғироқ қиляпти, трубкани кўтарган эр:
— Хотинжон, сенга кейинроқ ўзим телефон қиламан. Ҳозир сўкинишнинг сира ҳам иложиси йўқ!
Болача онасини ёнига югуриб келиб:
— Ойи, ойи, каравотни тагида ажина бор экан...
— Ҳа, ўғлим, даданг командировкадан келгунигача ўша ажина бизникида яшаб туради.
“Овқат еб ўтирибсанми, ҳеч кимни эшитма ва гапирма!” деб ўргатар эди оналар ёш болаларига.
Фаҳмлашимча “катта креслода” ўтирганлар бу иборани жуда яхши ўзлаштирганга ўхшашади.
Луқмону ҳаким сўради
— Устоз қайси ойда аёллар кам гапиради
— Феврал ойида
— Нега?
— Чунки феврал ойи, 28 кундан иборат-да