Аёллар ҳақида латифалар

Бир куни хотини эрига латифа айтиб берибди. Эри роса кулибди.
Хотини:
— Кулгили эканми, ўзим тўқидим, - деса
Эри бирдан жиддий тортиб:
— Ўзимам этудим, шунақаям бемаза латифа бўладими деб, - дермиш
Эрталаб турган эрнинг рўпарасида, хотини энкайиб, гўёки таъзим қилиб турган экан.
Эр:
— Таьзим қилишинг шарт эмас. "Ассалому-алайкум, хайрли тонг бегим" - десанг етарли!
Хотини:
— Эй, боринг-е, белим қотиб қолди, - дермиш
— Дадаси бугун тушимга кирибсиз.
— Хўш, тушингда нима қилаётган эканман?
— Менга ям-яшил олмани бир тишлаб, берибсиз
— Бошимни қотирма хотин, айфонга пул йўқ.
Хотин эрига этвотганмиш:
— Этишларича, янгича операция ўйлаб топишибди. Нима эмиш, 2000$ берса - 35 ёшлик хотинни 20 ёшликка айлантириб қўярмиш.
— Мана сенга 5000$!!! Умуман қорангни кўрмай!!!
— Ойижон мен 16 ёшга тўлганимга 1 йил бўлди, Нега менга лабимни бўяшга ҳали ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатяпсиз?
— Диилшоооооооод ўчир овозингни!
Келин ишдан қайтди. Қараса битта овсини йиғлаётган эмиш, иккинчиси эса кулаётган эмиш.
— Нега куляпсиз? - деб сўрабди.
— Қайнонамиз томга чиқаман деб, умбалоқ ошиб йиқилиб тушди.
— Унда сиз нега йиғлаяпсиз, тегида турганмидингиз?
— Йўқ, ман қанақа қилиб йиқилганларини кўролмай қолдим…
Эр ишдан уйга келса, хотини китоб ўқиб ўтирибди. Эр ундан сўрабди:
— Хотинжон менсиз зерикмадингми? Йўқ, мен кун бўйи Шекспир билан тиллашиб ўтирдим.
— Шунақами? Кўрдим.
— Нимани кўрдингиз?
— Ўша Шекспир карават устида шляпасини унутиб қолдирибди, - дермиш.
— Азизам, сен мени кучлироқ соғинишинг учун узоқ вақт келмадим...
— Яхши. Танишинг, булар сизнинг набираларингиз!
Бола қизнинг орқасидан югурмоқда:
— Ҳой қиз, ҳой қиз.
— Ҳа тинчликми?
— Кечирасиз, мабодо автобусда сизнинг зонтигингиз қолиб кетмадими?
— Вой, ҳа унутибманку...
— Унда автобуснинг орқасидан югуринг, ҳали узоқга кетгани йўқ...
— Ойижон, сиз сериалларга қизиқанмисиз?
— Қизим Гваделупа, менга бўлар-бўлмас саволларни беравермасдан. Жадини кийинтириб, уканг Жумонгни ўйнатиб тур. Бир пастдан сўнг синглинг Латифани олиб кегани боғчага борамиз.