Аёллар ҳақида латифалар

Эр-хотин дўкон айланиб юрса, хотини эрини ёнига чақириб:
— Манави кўйлакни қаранг, чиройли экан-а? – дебди:
Эри:
— Ҳа, чиройли экан. Нега кўйлакка телефон рақамини ёпиштириб қўйишган? – деб сўрабди.
Хотини:
— Бу телефон рақами эмас, кўйлакни нархи... – дермиш.
Бир йигит уйланибди. Чимилдиққа киргандан сўнг, хотинига қараб:
— Бу уй энди сеники ҳам, ҳамма нарсага тегинишинг ва ишлатишинг мумкин. Фақат битта анави сандиққа тегмайсан. Тегинсанг кечирмайман сени, - дебди.
Хотини хўп деб 20 йил тегинмабди. Охири сабри чидамай сандиқчани очибди.
Қараса 500000 минг сўм пул билан уч дона тухум бор экан. Эри келгандан кейин сўрабди.
— Ҳа, майли очибсанда охири. Гап шундаки қачон сенга ҳиёнат қилсам сандиқчага битта тухум қўяр эдим, - деса
Хотини:
— Ҳа, 20 йил ичида учта ҳиёнатни кечириш мумкин. 500000 минг сўм пул қандай келди? - деса..
Эр:
— Биласанми асалим тухумлар кўпайиб кетгандан сўнг сотишга тўғри келди, - дермиш
Бир қиз шофёр йигитга турмушга чиқибди. Орадан вақт ўтиб, қиз уйига эридан нолиб қайтиб келибди. Ота-онаси "Нима гап?" деб сўраса, қиз жавоб берибди:
— Ҳар куни чарчаб келади-да, овқатини ейдию ухлаб қолади. Камига туни билан туш кўриб, гапириб чиқади. "Фарғона битта одам, Фарғона битта одам" деб чиқади, - дебди.
Онаси:
— Буни йўли осон, - дебди.
— Қанақа, - деб сўраса, онаси жавоб берибди:
— Бугун борасан, яна ухлаб қолиб шу гапларни гапирса, ёнига келасан-да, "тўлдик, ҳайданг дейсан".
— Хотинимни мантиғига тушунолмайман.
— Нега?
— Қўнғироғига жавоб бермасам, аёллар билан ўтирган бўлармушман.
— Ўчириб қўяқол телефонингни.
— Унда, мен аёллар билан бирон ёққа кетган бўлармушман.
— Унда ёқиб қўй ва қўнғироқларига жавоб бер! Қулоғинг тинчийди.
— Тинчимайди! Унда мен жазманларимга СМС ёзаётган бўларканман.
Қирқ ёшлардан ошган йигит уйланиб, тўйдан кейин келин билан гаплашиб ўтирганмуш:
— Азизам, сизга тўғрисини айтаман, мени қандли диабетим бор, сурункали гепатитим, гайморитим ҳам бор...
— Ўзи нимангиз йўқ?, - сўрабди келин.
— Сочим йўқ. Парик кийганман. Тишларим ҳам йўқ. Протез тақиб олдим.
Кийим дўконида эр-хотин айланиб юришган экан, эри бирдан хотинига дўқ уриб:
— Анави эркак нега сенга кўз узмай қараяпти??? - дебди.
Хотини:
— Э адаси, бу маникен-ку! - деса, эри:
— Ҳали уни исмини-ям биласанми?! - дермиш.
Бир аёл эри билан қўрқинчли фильм кўриб ўтиришса, бирданига экранда даҳшатли маҳлуқ пайдо бўлса, аёл қўрққанидан:
— Вой, ойижон!!! - деб бақириб юборса, эри:
— Ҳа, дарров танидингми? - дермиш.
Эри ярим кечаси уйга кўчадан ширакайф кириб келса, хотини жаҳл билан:
— Яна ичиб-чекиб, кайфу-сафо қилиб юрибсанми ?, - деса, эри:
— Азизам, хасадгўйлик ёмон! Бу одатингни ташла!, - дебди.
Эр-хотин хорижга дам олишга боришибди. Меҳмонхонага киришса, хонада сичқон югуриб юрган эмиш.
— Вой-дод, сичқон!, - бақирибди хотини. — Тезроқ маъмурга қўнғироқ қилинг. Инглиз тилини биласиз-ку ахир!
Эри рақамни териб:
— Hаllo (Салом)
— Hаllo (Салом)
— Do уou know «Tom аnd Jеrrу»? (“Том ва Жерри”ни биласизми?)
— уеs, I do (Ҳа, биламан!)
— Jеrrу is hеrе. (Жерри шу ерда!)
Эр:
— Биласанми, хотинжон, туя саккиз кун ишлаб, ҳеч нарса ичмаслиги мумкин экан!?
Хотин:
— Мен саккиз кун ичиб, ҳеч қандай иш қилмайдиган туяни-ям биламан, - дермиш.