Байрамлар ҳақида латифалар

Қари отахон ёшларни никоҳ тўйига ресторанга борибди.
Стол устидаги ноз-неъматларга қараб ўтирса, официант бола келиб, ликопдаги француз салатини аралаштириб ташлабди. Отахон хафа бўлиб официантга:
— Эҳ болам-а! Туппа-тузук турган овқатни кавлаб нима қилардинг?! – деган экан.
Болакайдан сўрашибди:
— Сенга янги йилга нима совға қилай?
Бола ўйланиб туриб:
— Билмиман, лекин иккита бўлсин!!!
Янги йил куни ёш қиз хомуш ўтириб:
— Қорбободан совғага "Эртаклардагидек, шаҳзода мени қидириб келсин!" деб сўраган эдим. Пиёниста қўшним Тимур ака эшигимни тақиллатиб келишини назарда тутмагандим...
Учта эркак 8 март куни мазза қилиб маишат қилиб ўтиришибди-да, кечаси уйига совғаларсиз қайтишибди.
Эртасига кўришиб, бир-биридан ҳол-аҳвол сўрашибди. Биринчиси:
— Кеча мен уйга борсам, хотиним жанжал кўтарди.
Иккинчиси:
— Мени хотиним ҳафа бўлиб, аразлаб гаплашмади.
Учинчиси:
— Мени хотиним эса едириб, ичириб қорнимни тўйдирди.
— Нима??? Нималар еб-ичдинг?
Учинчи эркак хўрсиниб дебди:
— Калтак еб, заҳар ичдим...!
Қорбобога хат:
— Салом қари тўнка. Мен сени неча йилдан бери ҳар янги йил оқшомида кутардим. Мана бу йил ҳам кутдим, келмадинг. Энди сенга умуман ишонмайман. Ҳурмат билан Абдусаттор 47 ёш.
— Азизим, 8 мартга сенга нима совға қилай?
— Ҳмм, билмаасам...
— Ундай бўлса, ўйлашинга яна бир йил муҳлат бераман.
Бир қизча қорбобога хат ёзибди.
— Қорбобо манга янги йилда укача олиб кел, - дебди.
Хатни юборибди. Бир кундан кейин қорбободан, қизчага хат келибди.
— Укача керак бўлса, ойингни юбор, - дебди
Демак, бундай! Янги 2020 йилда:
Деҳқонларга - ер майдонлари,
Хизматчиларга - фабрика, заводлар,
Турмушга чиқмаганларга - совчилар,
Ишсизларга - кира учун Матиз,
Норозиларга - бир шапалоқдан!!! Бор совғам шу...
Фақатгина қизлар йигити билан 13-январь куни уришиб, 7-март куни ярашмоқчи бўлади ва фақатгина йигитлар бу кун ярашишни истамайди...
Бир аёл дугоналари билан янги йилни байрам қилибди ва роса шампанский ичиб, уйига маст ҳолатда кеч қайтибди. Қараса эри ухлаяпти. У хотинини кеч келганини билмабди ҳам.
Хотин дарҳол ноутбукини очиб ўзини ишлатаётганга солибди.
Эри шовқинда уйғониб хотинга:
— Нима байрамда ичиб олдингми?
Хотин:
— Йўқ, дадаси эртага жуда муҳим ишим бор шуни ёзаяпман!
Эри:
— Ёлғон гапирма, алкаш чемодонни ёпиб тезда ухла.