Дорихона ҳақида латифалар

Бир йигит дорихонага кириб:
— Бу ер банкми? Менга кредит беринг! – дебди.
— Йўқ, - дебди аптека ходими.
— Нега унда боядан бери фақат пул санайсиз? – деган экан йигит.
Дорихонага кирган аёл сотувчига мурожат қилди:
— Сизда соч ўстирадиган дори борми? Иложи бўлса, таъсири кучлироғидан...
Сотувчи:
— Албатта, жуда-ям кучлисидан бор!
Харидор:
— Бунга бирор далил кўрсата олсизми?
Сотувчи касса ёнида турган сермўйлов эркакни кўрсатиб дебди:
— Анави аёл ҳозиргина шу дорини харид қилди. Дори қопқоғини тиши билан очишга уринган эди...
Бир йигит Гули исмли қизга уйланибди. Янги куёв болани ёнига дўстлари келиб:
— Қалесан ўртоқ? Кимга уйландинг? - деб сўрашибди.
Куёв бола:
— Гулига - деса, дўстлари:
— Вой,ўша енгилтак Гулига-я? У яхши қиз эмас, жуда ҳулқи бузуқ қиз-ку! - дейишибди.
Куёв индамай кетибди. Бир пайт дўконга кирибди. Сотувчи:
— Ие, куёв бола келсинлар... Нима хизмат? Ҳа айтганча, кимга уйландингиз?
— Нариги маҳалладаги Гулига...
— Вой, чатоқ иш бўлибди-ку... У қиз яхши қиз эмас, енгилтак-ку?!
Куёв бола жуда хафа бўлиб ўтирса, бошқа шаҳарда яшовчи таниши келиб қолибди. У ҳам кимга уйланганини сўрабди. Куёв ҳар доимгидек, ёмон гап-сўзларни эшитибди.
Боши оғриб кетган йигит дорихонага кирибди. Дорихонадагилар ҳам:
— Куёв бола, муборак бўлсан! Ким экан у қиз? - деб сўрашса, куёвни жаҳли чиқиб кетиб:
— Бир кўчада қолган, расво, енгилтак, фоҳишага уйландим!!! - деб дод сола бошлабди. Шунда дорихонадагилар бир-бирига қараб:
— Оббо, қўшни маҳалладаги Гулига уйланган шекилли? - дермиш.
Бир бемор дорихонага кириб:
— Илтимос, йўталга қарши самарали дори берсангиз?
Сотувчи беморга ични сурувчи дори берибди.
Бемор:
— Мен йўталяпман, қабзият бўлганим йўқ!
Дорихоначи:
Шу доридан ичиб юрсангиз, йўталишга ҳам қўрқиб қоласиз...!
Икки дўст суҳбатлашмоқда:
— 31 декабр куни кечқурун нима қилмоқчисан?
— Билмадим. Лекин 1 январь куни тонгда нима қилишимни аниқ биламан!
— Нима қиласан?
— Овқат ҳазм қиладиган, бош оғриғини қолдирадиган ва кўнгил айнашни кетказадиган дори харид қилиш учун дорихонага бораман.
Тинчлантирувчи дори оламан деб, дорихонага кирганийдим.
Нархини билиб, тинчим бузилди.
Бир киши шошилиб кириб хотинини чақирди-да, кўйлагини кўтариб “Белимга тупур”, деб буюрди. Хотин унинг бу амридан ажабланди.
— Бўлақол, белим оғриб, жонимни оляпти. Дўхтирга борган эдим, илоннинг заҳрини суртинг деди. Дорихонада бунақаси йўқ экан. Ўзинг тупуриб қўя қол, тилингга тегиб чиққан тупугинг ўнта илоннинг заҳрига татийди.
Дорихонадаги ҳолат:
— Яхши қиз, менга оқ рангдаги таблеткадан берсангиз...!
— Бу ер дорихона! Оқ таблеткаларимиз кўп, қайси бирини сўраяпсиз?
— Кўп бўлса, истаган бирортасини бераверинг...
Дорихонада:
— Менга оғриқ қолдирадиган дори беринг.
— Қаеринг оғрияпти?
— Кечқурун кундалигимни адамга кўрсатмоқчи эдим.
Дорихонага бир аёл кириб дебди:
— Ҳурракни тўхтатишим керак, шунга дори борми?
— Ҳурракни ўзи ким отади?
— Эрим.
— Мана сизга 1 ўрам пахта!
— Пахтани бошимга ураманми?
— Ҳар куни қулоғингизга тиқиб ётсангиз, ҳурракни эшитмайсиз.