Эркаклар ҳақида латифалар

Хотин эрига нолибди:
— Билганимда, сизгамас, шайтонга турмушга чиқардим!
Эри:
— Ака-сингиллар турмуш қуришмайди, - дермиш.
Эр ҳар куни ишдан келиб хотинига:
— Чой дамла, бор, — деркан.
Бир кун хотинининг жаҳли чиқиб:
— Ҳар кун шу аҳвол. Бор чой дамла, овқатинг тайёрми, - дейсиз. Қачон биз ҳам маданиятли инсонларга ўхшаб адабиёт, мусиқа ҳақида гаплашамиз, — дебди.
Бу гап эрини ўйга солибди. Эртасига эри ишдан келиб хотинига:
— Жоним "Отелло"ни ўқиганмисан?
— Йўқ.
— Охунжон Мадалиевни қўшиқларини эшитганмисан?
— Ким у?
— Муҳаммад Юсуфни бирорта шеърини ёдлаганмисан?
— Йўқ, ёдламаганман.
— Чайковскийни бирор бир симфониясини эшитганмисан?
— Йўқ, эшитмаганман.
— Тур, унда чой дамла...
Бир куни тушида қўшни хотинлар Афандини чиройли, ёш қизга уйлантирмоқчи бўлишиб турганларида у уйғониб кетиб, хотинини турта бошлади:
— Хотин, хотин, тур, иш чатоқ!
— Нима гап?— уйқусираб сўради хотини.
— Қўшнилар мени уйлантиришмоқчи, уларни ҳайда!
— Тинч қўйинг, уйқумни бузманг?
— Билиб қўй, мен сени олдиндан огоҳлантириб қўймоқдаман. Ҳақиқатан ҳам уларнинг шундай нияти бўлса, кейин мендан ўпкалаб юрма,— деди Афанди.
— Онажониси туғилган кунинга нима совға қилай?
— Вой дадажониси, ўзингиз биласизку нозиккина бармоқларимга, узун келишган бўйнимга ва чиройли бежирим қулокларимга мос бирор нарса олақолинг.
— Бўлди, тушундим, - дебди эр.
Кечқурун ишдан қайтишида хотинига совға қилиб "Fabienne" совунини кўтариб келибди...
Хотин эрига:
— Пулингиз борми?
— Йўқ, қолмади.
— Агар топсам-чи?
— Сендан жуда-ям миннатдор бўлардим!
Қиш кунларининг бирида эркак маст бўлиб келиб, уйини дарвозасини тақиллатибди. Аёли эшикни очмасдан:
— Ким-у? Дадаси сизмисиз, - деса ҳеч ким индамабди.
Аёл қайтиб уйга кириб кетибди. Тонг отгач кўчага чиқиб қараса, эри дарвоза тагида тиришиб ухлаб ётганмиш.
Шунда хотини эрини туртиб уйғотиб:
— Вой дадаси, қачон келдингиз, - деса, эри:
— Кечаси, - дебди.
Аёл:
— Нега "дадаси сизмисиз?" десам индамадингиз:
Эр:
— Калламни қимирлатдим-ку!? - дермиш...
Ўғли отасидан сўрабди:
— Ада сиз оиламизда кимсиз?
— Мен - Президентман.
— Ойим-чи?
— Ойинг - давлат.
— Бувимлачи?
— Бувинг - прокуратура.
— Укам билан мен-чи?
— Сизлар - халқсизлар.
Ота командировкага кетибди. 1 ҳафтадан сўнг ўғил отасига СМС ёзибди:
"Ада тез келинг! Давлатга бошқа президент келди. Прокуратура ухлаб ётибди. Халқ ҳавотирда.
Битта содда йигит уйланибди, чимилдиққа кириб жим ётаверибди. Тоқати тоқ бўлган келинни жаҳли чиқиб:
— Келинг жойимизни алмашамиз, - дебди.
Куёв диванни айланиб ўтиб ётибди. Бироздан кейин келин яна асабийлашиб:
— Ман ўрнашмадим, жойизга ўтинг. Ҳаа устимдан ўтуринг, - дебди.
Куёв келинни устидан ўтаётган экан, келин уни белидан маҳкам ушлаб:
— Бўлди энди бир қўчқор бўлиб беринг, - деса.
Куёв:
— Баааа, - дермиш
Янги келин инстаграммга кирмоқчи эканини эрига айтган экан, эри қулоғини тагига "лайк" қўйиб юборибди.
Бир аёл тўрт ёшли ўғли билан дам олишга борибди. У ердан қайтгач, эрига мақтана бошлабди:
— Росса мазза қилиб дам олдим. Биласизми адаси, у ерда "Меҳнат қаҳрамони" билан танишиб қолдим, - деб турса, ўғли:
— Қанақа қаҳрамон? Қўрқоқ амаки экан-ку! Бир ўзи қўрқиб, бизни хонамизда ётди ада...