Официант ҳақида латифалар

Қаҳвахоналардан бирига олапар мушук кириб, официантга буюртма берибди.
Мушукни гапираётганини кўриб, ақлдан озай деган официант мушукка қараб:
— Кўчада нима иш билан юрибсиз, - дебди.
Мушук:
— Иш қидириб юрибман. Ҳозир суҳбатдан келяпман, - дебди.
Официант кўп ўйламай:
— Мени циркда танишларим бор? Хоҳласангиз, гаплашиб бераман, - деса, мушук:
— Циркда компьютер дастурчисига иш бормикин? - дермиш.
Бир официант врач ёнига келиб, шикоят қилибди:
— Доктор, тунлари тушимга иш вақтим киради. Менга хўрандалар овқатланиб бўлгач, чой пули узатишса, мен пулларни олмасдан, қўлим билан итариб ташлайман, - дебди.
Врач:
— Сизга қандай ёрдам беришим мумкин?! Тинчлантирадиган дори ёзайми?
— Йўқ доктор, қўлларимни синдириб ташланг!
Ресторан директори официантга деди:
— Мижозлар билан ҳеч қачон тортишманг, улар ҳамиша ҳақ бўлишади.
— Тушунарли, аммо у мижоз сизни ...тентак деб айтди—да!
Иккита одам кафеда овқатланиб бўлгач, официантга қараб:
— Ҳисоб қанча бўлди? - дебди.
Официант футбол мухлиси экан:
— Ливерпуль-Брайтон 1:0, - дебди.
Ресторанга кириб овқатланаётган хўранда официантни чақириб дебди:
— Кечирасиз, ресторан мусиқачилари пуллик хизмат кўрсатишадими?
— Ҳа, - дебди официант.
— Унда мен пулини тўлайман, илтимос, бироз мусиқа чалмай туришсин, мен овқатланиб олай...! - дебди хўранда.

Эрталаб ресторанга бир одам ҳовлиқиб кириб:
— Кеча кечқурун мен шу ерда бўлганмидим? - дебди.
Официант:
— Ҳа, бўлган эдингиз, - дебди официант.
— Икки юз минг сўмлик ароқ ичиб қўйдимми? - сўрабди яна.
Официант:
— Ҳа, - дебди.
— Худога шукур-эй! Мен пулимни йўқотиб қўйдимми деб қўрқиб кетдим, - дермиш.