Овчи-балиқчи ҳақида латифалар

Бир ўғри олтин балиқни тутиб олибди.
— Тила тилагингни! Хоҳлаган нарсангни муҳайё қиламан, - дебди балиқ.
— Қўлингдан нима келади ўзи? - дебди ўғри.
— Ҳамма нарса. Мана масалан кеча бир йигит мендан 100 минг доллар сўради, бердим, - дебди балиқ.
Ўғри ўйланиб туриб:
— Шу йигитни уй манзилини бер менга, - деган экан.
Бир киши денгиз бўйига келиб:
“Агар ушлаб олсам, қовуриб ейман!” деб бақираётган экан.
— Нимага бундай деяпсан? - деб сўрашса, ҳалиги киши:
— “Олтин балиқ” ушлаб олиб, ундан Феррери сўраган эдим. Балиқни дарҳол қўйиб юбордим-да, машинани ичидан мени номимга расмийлаштирилган 700 минг долларлик кредит қоғози чиқди.