Қисқа ҳақида латифалар

Пепси билан Фанта уришиб қолибди.
Фанта жаҳл билан Пепсига "Коладан тарқаган!" дермиш.
— Сени пул ва бойликдан бошқа нарса ҳам қизиқтирадими ўзи?
— Ҳа, албатта!
— Нима?
— Уларни қаердан топиш қизиқтиради.
Бир куни илон велосипед ҳайдаб кетаётган экан.
— Ўғлингизга ёмон сўзларни ким ўргатяпти?
— Падарингга минг лаънат! Билмиман кимдан ўрганади!
Хотин эрига:
— Танишган кунимиз ёдингиздами?
Эр:
— Ҳа. Мен таксига хуштак чалсам, ёнимга сен келгансан.
Коптокдан ўрганинг! Қанчалик уни қаттиқ урсангиз, шунчалик баландроқ сакрайди.
30 йил ичида ЖЭК фаолиятида катта ўзгаришлар бўлди.
Масалан, иссиқ сувни 1 ҳафтага ўчиришлари тўғрисидаги эълонни авваллари қўлда ёзишар эди. Ҳозир компьютерда ёзиб илиб қўйишмоқда.
— Мушугингни лақаби нима?
— Ҳар доимги лақабими ёки косамдаги гўштни ўғирлаб кетаётганида нима деб чақиришимни айтайми?
Оилада тинчлик бўлиши учун эр-хотин камчиликларга кўз юмуши керак дейишади.
Савол: Қачон кўзларни очса бўлади?
Бир киши хотинидан "тўйиб" кетганидан дўконга ўғирликка тушибди. Қамоқда ўтирсам, хотинимдан нарироқ бўламан деб ўйлабди.
Лекин суд унга 3 йил уй қамоғи ҳукмини ўқибди.