Қисқа ҳақида латифалар

Қўлида рангли қалам ушлаган болачалик ҳеч ким хоналарни безата олмайди.

Курка товуқ 4 та хўроз ва 1 та индюк жўжа очибди. Буни кўрган хўроз товуқни хиёнатда айблаб катакдан чиқиб кетиб қолиган экан.

Эри ичиш ва чекишни ташлаган аёллар, уларни бошқа камчиликларини сеза бошлашади.
— Нимага паспортимда бунча кўп бўш саҳифалари бор?
— Бу сени ҳаётинг зерикарли эканингни билдиради.
Офисда:
— Нима қилай, компьютерим принтерни кўрмаяпти!?
— Мониторни принтер томонга қаратиб қўйишинг керак!
Машинамга 80 бензинни 5700 сўмда қуйгани кетдим. Баҳорда қайтаман.
— Маошинг қанча?
— 100 доллар.
— Вой тентак!
— Соатига.
— Вой аблаҳ!
— Озгина сабр қилинглар! Уйингиз исиб қолади.
— Ие, газ келадими?
— Йўқ, баҳор келади.
— Дада, нимага балетда актёрлар оёқ учида юришади?
— Томошабинлар уйғониб кетмасликлари учун болам.
Ошпазлик курсида таҳсил олаётган қизидан онаси сўрабди:
— Ўзинг тайёрлаган таомдан татиб кўришга рухсат беришадими?
Қизи кўзига ёш олиб:
— Мажбур қилишади, - дебди.