Қисқа ҳақида латифалар

Нотаниш рақамлардан келган қўнғироқларни қабул қилманг.
Балки танишлардандир...

Эрталаб соат 8:15 да уйдан югуриб чиқдим. 8:00да бошланган дарсга улгуршим керак-ку ахир!
Баъзида "Йўқ" дейишни ҳам ўрганинг.
Масалан, "Бир бўлак торт ейсизми?" - деб сўрашса, "Йўқ! Икки бўлак ейман", - деб жавоб беринг.
— Бугун негадир кайфиятинг йўқми?
— Бўмаган гап аблаҳ!
Агар битта ўқитувчи ҳамма фандан дарс бера олмаса, нега битта ўқувчи ҳамма фанларни билиши керак?
Бошлиқ:
— Сизга берилган топшириқни қанча муддатда бажарасиз?
Ишчи:
— Бир ҳафта муддат берсангиз, бир соат ичида бажараман!
— Ойи, ёзда Чорвоқда дам оламизми?
— Чорвоқда сени репититоринг дам олади, ўғлим!
Агар янги бир мартталик ниқоб сотиб олишга эринсангиз, ишонаверинг, эски ниқобингиз узоқ вақт хизмат қилишга мўлжалланган!
"Биз яхшироқ яшашни бошладик!" деди амалдорлар.
"Аввал ҳам ёмон яшамагансизлар!" деди халқ.
— Дугонажон, нима қиляпсан?
— Мангу олов ёнида турибман.
— Нима? Хотира майдонидамисан?
— Ошхонадаман!