Қисқа ҳақида латифалар

— Пулни қайси ҳайвонга ўхшатасан?
— Келишини тошбақага ўхшатаман. Кетишини қуёнга ўхшатаман.
Шогирднинг шиори:
7 мартта сўраб, 1 мартта унут!
Болалар боғчасида янги мусобақа:
Ким биринчи бўлиб кашасини еб қўйса, ўша болага каша емасликка рухсат берилади!
Кредит - пиёлага қуйилган чойга ўхшайди.
Аввал қайноққина бўлади. Одамга ёқади. Кейин муздек бўлади. Ичган сари музлатади.
МИБ ходимларига тез югуришни машқ қилиш тавсия этилди.
Нима учун?
Қочиб қолиш учун!
Аёл юзингизга тарсаки туширса, демак у яқиндан танишишга рози.
Тиланчи:
— Садақа беринг...
Бир киши:
—Пулим йўқ эди...
Тиланчи:
—Ишлаш керак биродар!
— Яхши қиз, буржингиз нима?
— Балиқ. Сизники-чи?
— Балиқчи.
Бир хонали уйга сиғган нарсаларимиз 2 хонали уйга сиғмай қолиши аллақачон исботланган.
Чет тилини билмайдиган инсонлар луғатга қараб, бир амаллаб савол бериб олишади-ю, жавобини тушунмай тураверишади.