Севишганлар ҳақида латифалар

Бир куни йигит қизга қараб:
— Шириним мени, асалим, сен осмондан тушгансан, - деса,
Қиз:
— Вой, бўларакану шунақа ширин гаплар гапирсаям, ҳадеб сўкмасдан...
Йигит:
— Ҳа, фақат ерга бетинг билан тушгансанда, - дермиш
Қиз йигитига:
— Жоним нимага жимсиз? Бирор нарса гапириб беринг. Зерикиб кетдим.
Йигит:
— Нимани гапирай? Қулоғинг кар бўлса сени. Ҳеч нарсани эшитмасанг. Гапирганим билан нима фойда?, - деса,
Қиз:
— Вой, кейинчи? Кейин нима бўлди?, - дермиш.
Бир йигит севган қизига қараб:
— Жоним светни ўчиргин, зўр фокус қиламан, - деса.
Қиз ҳам унга қараб:
— Ҳа, кейин ўша фокусингизни боқасизми?, - дермиш..
Йигит билан қиз бир-бирларини қанчалик қаттиқ севишини исбот қилмоқчи бўлиб, кўп қаватли уйнинг томига чиқишибди:
—Учгача санаб биргаликда сакраймиз, - дебди йигит.
— Хўп, шундай қиламиз, - дебди қиз ҳам.
Йигит бир, икки, уч деган экан қиз пастга сакрабди, йигит эса сакрамасдан тепада қолибди. Йигит бир пайт қараб турса, пастга тушиб бораётган қизнинг катта парашюти очилган экан...
Қиз йигитига:
— Жоон, агар сизни қўйиб бошқа йигит билан бўлсам ачинармидиз? - деса
— Ўлибманми етти ёт бегана болага ачиниб, - дебди
Қиз йигитига эркаланиб, аста шивирлаган овозда:
— Жоон, агар мани яна бир марта ўпсангиз, ман бир умр сизники бўламан, - деса.
Йигит секин ўзини қиздан обқочиб:
— Огоҳлантирганинг яхши бўлди, - дермиш.
Қиз севган йигитига дебди:
— Адам сиз билан учрашиб, яқиндан танишмоқчилар.
— Нега? Ахир кеча қўлида болта ушлаб, мени роса қувладилар-ку?
— Адам югуриш бўйича спорт устаси. Сизга ета олмабдилар. Шунга сизни ёқтириб, учрашиб кўрмоқчилар-да.
Янги йилда йигитининг олдига кетаётган қиз "қорқиз бўлиб бораман", деб магазинга кирибди.
— Қорқизнинг кийими қанча туради?
— 500 000 минг.
— Қиммат экан. "Золушканинг" кийими қанча туради?
— 800 000 минг.
— Қиммат экан, анув ялмоғиз кампир кийими қанча туради?
— У кийим эмас, ойна.
Бир йигит севган қизига:
— Агар қўлимда нечта мандарин борлигини топсангиз, иккаласини ҳам сизга бераман, дермиш.
Қиз йигитига қўнғироқ қилиб:
— Нега шунча қўнғироқ қилсам ҳам жавоб бермадингиз?
Йигит телефонига қараб олиб:
— Вой, 23 мартта қўнғироқ қилибсан. Нима гап?
— Бугун учрашувимиз бор эди. 11 та қўнғироғим шунга эди!
— Қолган 11 тасичи?
— Учрашувга нега келмаганингизни билмоқчи эдим.
— 24-сини-чи?
— Орамиз очиқлигини айтмоқчи эдим.