Севишганлар ҳақида латифалар

Шогирд устозидан сўрабди:
— Устоз мен бир қизни севаман. У қиз мени севадими-йўқми, буни билмайман, - дебди.
Устоз жавоб берибди:
— Сен унга бир латифа айт! Кулса, у сени севади. Кулмаса севмайди, - дебди.
Қизга латифани айтиб берса, кулмабди. Лекин йиғлаб юборибди...
Бир йигит севган қизига СМС юборибди:
— Салом жоним. Бугун кўришамизми?
Қиз:
— Кўришолмаймиз. Бетобман. Ўзингиз алламаҳалда қаерларда юрибсиз?
— Дискотекада. Орқангга қара, турибман.
— Алло, менга ёрдам керак!
— Нима гап?
— Иккита қиз мени талашиб уришмоқда!
— Хўш, нима бўпти?!
— Хунуги ғалаба қиляпти!
Кинотеатрда йигит билан қиз ўтиришибди.
Йигит:
— Сизга яхши кўриняптими кино?
— Ҳа.
— Ўтириш қулайми? Олдиздаги одам халақит бермаяптими?
— Йўқ.
— Оёғизга пастдан шабада урмаяптими?
— Мунча меҳрибонсиз-а... Йўқ ҳаммаси жуда яхши. Ҳавотир олманг! - деса
— Келинг унда алмашиб олайлик, - дермиш...
Қиз кафеда ўтирар эди. Бегона йигит ёнига келиб:
— Яхши қиз, танишамизми?
Қиз:
— Мени йигитим бор.
Йигит:
— Мени 2 этажли уйим, каптивам бор.
Бирдан қиз йиғлаб юборди.
Йигит:
— Ҳа, нима бўлди?
Қиз:
— Мени йигитим ташлаб кетган...
Иккита дугона учрашиб қолишибди. Биринчи қиз мақтанишни бошлабди:
— Йигитим менга тилла узук совға қилди.
— Ажойиб-ку. Табриклайман!
— У менга яна машина ҳам совға қилди.
— Ажойиб-ку. Табриклайман!
— Ўзингда нима янгиликлар?
— Этика курсларига қатнашяпман. "Алдама, тентак" сўзини ўрнига "Ажойиб-ку. Табриклайман!" дейишни ўрганиб олдим.
Йигит билан қиз учрашувга чиқишибди. Бир соат ўтибди - жимлик, икки соат ўтибди - жимлик. Қизни жаҳли чиқиб:
— Тилингиз борми?
— Ҳа
— Қўлингиз борми?
— Ҳа
— Унда нимадир қилинг, - деса.
Йигит қўлини лабига олиб бориб:
— «бринг, бринг» - қилганмиш.
Бир қиз фолбин олдига келиб:
— Хола, мени 2та йигит севади, қайси бирини омади чопади, - деса
Фолбин:
— Азизнинг омади чопади, Аҳмад эса уйланади, - дермиш
Йигитга қиз айтяпти:
— Сизга футбол бўлса бўлди. Ундан бошқа нарсани ўйламайсиз!
Йигит:
— Бу нотўғри. Сени хам ўйлайман.
Қиз:
— Хўш унда айтинг-чи, биринчи мартта қачон учрашганмиз?
Йигит:
— 27 май 2013 йил: Реал билан Барселона ўйнаганди ўша кун...
Бир қиз ажойиб йигит билан танишиб қолибди. Йигит билан ҳар куни учрашиб, бирор жойга боришгач, қизни уйга олиб келиб қўяркан-да, — Тўхтанг. Шошмай туринг!, - деб машинасидан тушиб, қизга эшикни очиб бераркан. Қиз дугоналарига мақтаниб:
— Ҳали бунақа олийжаноб йигитни учратмагандим, - дебди.
Йигит эса ярим йилдан бери машинасининг эшигини ичкаридан ҳам очилиши учун устахонага олиб боролмаётган экан...