Севишганлар ҳақида латифалар
— Раҳмат қорним тўқ, емайман.
— Асалим, қара жуда ширин торт! Ҳеч бўлмаса бир тишламгина егин.
— Раҳмат, қорним тўқ.
— Озгина татиб кўр.
— Бас қилинг! Ман соат олтидан кейин ҳеч нима емайман!
— Тортни тановул қил аҳмоқ. Уни ичида узук бор! Санга уйланмоқчиман-ку тушунмаяпсанми. Романтикани ҳам белига тепдинг!
— Нимага мени доим Coca Colaга ўхшатаверасиз?
Йигит:
— Турган битганинг зарар бўлса ҳам, сенга ўрганиб қолганман...!
Йигит:
— Сув! Сув олиб келинглар! Тез ёрдам чақиринглар, - деса
Қиз аста кўзини очиб:
— Қанақа сув? Қанақа тез ёрдам? Сунъий нафас бериш керак, - дермиш.
— Мен сизни севаман, - дебди.
Шунда қиз сочларини орасидан кўриниб турган наушникларни қулоғидан чиқариб:
— А-а-а. . .!? - деган экан.
— Сени севаман.
Қиз:
— Ха-ха-ха.
Йигит:
— Сени соғиндим.
Қиз:
— Ха-ха-ха.
Йигит:
— Қачон кўришамиз?
Қиз:
— Ха-ха-ха.
Йигит:
— Кўришганимизда санга тилла обераман.
Қиз:
— Қачон?
Йигит:
— Ха-ха-ха.
— Ўртадагиси, - дебди.
Йигит ҳайрон бўлиб:
— Қаердан билдингиз?, - деса, онаси:
— Шунисига қарасам, асабим бузиляпти, - дермиш.
— Сиз менга турмушга чиқсангиз, бошимда кўтариб юраман. Осмондаги ойни, юлдузларни совға қиламан...
Шеърлар айтиб, қўшиқлар куйлайман, - деса,
Қиз:
— Пул-чи, пул!? Пулингиз умуман йўқми? - деган экан.
— Ҳозир қўлингни ушласам, нима қиласан?
— Бобомни чақираман.
— Кутилмаганда юзингдан бўса олсам-чи?
— Бобомни чақираман.
— Нега энди «Бобомни чақираман», «Бобомни чақираман» деяверасан?
— Чунки бобомнинг иккала қулоғиям кар.
Ҳозирги замон йигитларини кўзида кўзойнак, қизларни қулоғида эса наушник!
Ўртада бечора севги сарсон...
— Бўлмаган гап!
— Ҳечамда. Мана қўшнимиз Наташахон. Ҳақиқий муҳаббат тимсоли. Севги нималигини билади!
— Ўлсин Наташахонинг севги тимсолимуш. У тўрт марта эрга текканку! Қаердан билсин севги нималигини!
— Билади, чунки тўрт марта эрга теккан бўлса ҳам ўйнаши ҳали ҳам битта одам!