Халқнинг олдига бир жарчи келиб:
— Ҳозир нима демоқчилигимни биласизларми?
— Йўқ билмаймиз.
Жарчи:
— Билмайдиган одамларга гапиришнинг фойдаси йўқ, - деб кетиб қолибди.
Эртасига келиб:
— Мен нима дейишимни биласизларми —дебди.
Халқ:
—Йўқ.
Жарчи:
— Билмайдиган одамларга гапиришнинг фойдаси йўқ.
Эртасига халқ келишиб олибди. "Ярмимиз биламиз, ярмимиз билмаймиз деймиз".
Жарчи яна эски гапини такрорлабди. Халқ келишганидек жавоб берибди.
Жарчи:
— Ундай бўлса, биладиганларингиз билмайдиганларга айтиб қўя қолсин, - деб кетворган экан.