Официант ҳақида латифалар

4 та бойвачча дўстлар ҳар куни битта ресторанда битта столда овқатланар экан. Ҳар сафар битта официант хизмат қиларкан.
Улар ҳар сафар вилка, пичоқни беркитиб қаҳвани тўкиб юбориб, официантнинг устидан кулишаркан.
Бир куни официантни чақириб:
— Бизни кечир, сенга кўп беҳурматлик қилдик. Сен бу қилиқларимизга парво ҳам қилмай хизмат қилдинг, -дейишибди.
Официант:
— Бўпти, энди мен ҳам қаҳвага тупурмайман, идишларни унитазда чайқамайман, - дебди.
Бир йигит ресторанга кириб официантга 10 минг берибди.
Официант:
— Стол банд қилиб қўяйми?
Йигит
— Йўқ, ҳозир қизчам билан келаман, бизда ҳамма жой банд десангиз бас.
— Кеча кайфинг ошиб қолди, ўртоқ...
— Ҳа, нималар деб бақирдим ўзи? Эслай олмаяпман!
— "Ташқарига чиқмоқчиман, менга эшикни олиб келинг!" деб официантга росса ўдағайладинг...
Тошкентдан Қашқадарёга текширувчи борибди. Текширувчини бугун бу чойхонада, эртага у чойхонада. Хуллас, бир ҳафта меҳмон қилишибди.
Яна чойхонага олиб киришганда официант келиб:
— Нима буюрасилар? - деб сўрабди. Гўшт ейишдан чарчаган текширувчи:
— Ука, гўштсиз овқатлардан нима бор? - деб сўрабди.
Официант уйланиб туриб:
— Табака бор ака! - деган экан.
Қиммат ресторанга кирган хўранда ёнига официант келиб сўрабди:
— Нима буюртма берасиз?
Хўранда официант узатган менюни секин ёпиб:
— Сиз менга нима тавсия қиласиз? - деса, официант паст овозда пичирлаб:
— Фурсат борида бу ердан қочиб қолишни тавсия қиламан, - деган экан.
Вокзал ошхонасида овқатланаётган бир хўранда:
— Официант, мени овқатимни нега бунча кам суздингиз?
Официант:
— Поездингиздан кечга қолманг дедик-да...
Хўранда официантга қараб дебди:
— Нега ҳамма овқатлар ароқ ҳиди келяпти?
Официант бир қадам орқага сурилиб:
— Энди-чи? Келмаяптими? - дермиш.
Ресторанда официантга мижоз:
— Доллар олаверасизларми?
— Ҳа.
— Пластик карта билан ҳам ҳисоблашсак бўладими?
— Ҳа.
— Шиша Бутылка билан-чи?
Талаба ресторанга кириб официантга:
— Битта булка нон ва бир стакан сув, - дебди.
Официант кулиб:
— Шунчалик пастга урасанми ўзингни. Ҳаётга бир марта келасан, мазза қилиб, тўйиб маишат қимайсанми, - деса
Талаба:
— Ҳа, тўғри айтасиз. Маишат бўлса маишатда. Унда манга учта булка нон ва бир челак сув олиб келинг, - дермиш
Ресторандан чиқаётганда нега официант аёлнинг белидан қучоқлаб олдингиз? Кап-катта, оилали одамга уят эмасми?
— Қизиқмисан, хотин? Ахир мен унинг кўйлагига қўлимни артдим ҳалос.