Афанди Самарқандда ўтган азизларни яхши биладиган мулланинг ҳужрасига меҳмон бўлган эди, мезбон кечгача азизларни гапириб, меҳмонга дастурхон ҳам ёзмади. Қорни ниҳоятда очган Афанди муллага луқма ташлади:
— Тақсир, ўша азизлар овқат ейишармиди?