Афанди бир ошнаси билан ўрик сотиб олди. Шериги Афандини уялтирмоқчи бўлди-да, ўрик еб туриб ўз данакларини ҳам Афандиникига қўша берди. Охири данакларни кўрсатиб деди:
— Афанди, ўрик ейишга жуда чаққон экансиз, бирпасда шунча данак қилдингиз?
— Ўрик ейишга мендан ҳам сиз уста экансиз — деди Афанди,— ўрикни данак-панаги билан ютар экансиз.