Афанди йўлда кетаётган эди. Бир сипоҳи келиб ундан сўради:
— Қаерга кетяпсиз?
— Шаҳарга.
— Илгари ҳам шаҳарда бўлганмисиз?
— Кўп марта бўлганман.
— Қалай, бизнинг шаҳар сизга ёкдими?
— Йўқ, маъқул бўлмади. Қаровсиз, ифлос, қимматчилик...
— Одамлари қалай?
— Шаҳарнинг бойлари қупол, фирибгар, очкўз экан.
— Шаҳарнинг беги тўғрисида нималар билдингиз?
— Шаҳари шу бўлса, унинг беги нима бўлар эди! Мол эгасига ўхшамаса, ҳаром ўлади. Бекни хам ўта кетган золим, маишатпараст одам дейдилар.
Сипоҳининг қути ўчди, мўйлабларини бураб, кўзларини чақчайтирди ва дағдаға билан деди:
— Мен бу шахарнинг бегиман!
Афанди дарров сўрашгани қўл чўзиб:
— Саломатмилар? Яхшиям шаҳарнинг беги тўғрисидаги гапларга ишонмаганим.— деди.