Афанди эрта баҳорда боққа қаламча экаётган боғбондан сўради:
— Нима экаётибсиз?
— Кўчат, - деди боғбон,- ҳадемай кўкариб мевага киради.
— Ҳаммаси қуруқ калтак-ку! - деди Афанди таажжубланиб.
— Ҳа, ер-сув қуруқ калтакни ҳам кўкартираверади.
— Бўмаса мени ҳам ерга кўмиб қўйинг, - илтимос қилди Афанди.
Боғбон кулиб Афандининг белигача тупроқ тортиб кўмиб қўйди.
Афандй пешингача изғирин шамолда турди, қорни очди, баданига зах ўтди. Боғбон пешинда овқатга ўтирганида Афанди қичқирди:
— Тақсир, мен бу ерда томир отиб, мевага кирмайдиганга ўхшайман, иложи бўлса мени овқатга яқинроқ жойга ўтқазсангиз.