Ўрмоннинг подшоҳи бўлган шер узоқ сафарга отланибди.
— Ким баланд қояга чиқиб пастга сакраса-ю, тирик қолса ўша ҳайвон мени ўрнимга шоҳ бўлиб туради, - дебди.
Бирорта ҳайвон қоядан сакрай олмабди.
Бир вақт қоянинг баланд жойидан “гуп” этиб пастга бўри тушибди-ю, тирик қолибди.
— Сен жуда мард экансан! Энди мени ўрнимга шоҳ бўласан, - дебди шер.
Бўри бўлса:
— Шошмай туринг! Аввал мени қоядан итариб юборган қуённи топиб, адабини бериб келай... – дермиш.