Подшо вазири билан бирга овдан қаттиқ ташна бўлиб қайтди. Йўлда Афандининг уйига дуч келди-да, уни чақириб:
— Қатиғингиз бўлса, муздай айрон қилиб берсангиз, жуда чанқаб келяпмиз,— деди.
— Бир томчи ҳам қатиғимиз йўқ,— деди Афанди.
Подшо ғижиниб йўлга тушди. Орадан сал вақт ўтгач Афанди моғорлаб кетган эски хурмачани кўтариб томга чиқиб:
— Қайтинглар, қайтинглар!— деб бақирди.
Подшо билан вазир шошиб-пишиб қайтишди. Афанди бояги хурмачани кўрсатиб деди:
— Афсуски, қатиқ йўқ эди. Агар бўлганида шу хурмачани олиб чиқиб берар эдим.