Афанди бир куни қўшнисидан қозон сўраб чиқибди. Орадан бир ҳафта ўтгач, қозонни иккита қилиб олиб чиқибди. Қўшниси ҳайрон бўлиб:
— Нега иккита қозон олиб чиқдингиз?, - дебди.
Афанди эса жавоб берибди:
— Қозонингиз ҳомиладор экан, туғди.
— Қозон керак бўлса тез-тез сўраб туринг, - дебди қозоннинг эгаси.
Орадан бир неча кун ўтиб, афанди ўша қўшнисидан катта дошқозон сўраб чиқибди. Қўшниси дарров берди. Орадан бир ҳафта ўтибди, ўн кун ўтибди, бир ой ўтибди. Афанди эса ҳануз қозонни қайтармасмуш. Қўшниси ўзи қозонни сўраб чиқибди. Афанди қўшнисига ҳомуш қараб:
— Қозонинг бетоб экан. Қазо қилди, - дебди.
— Қанақасига қозон бетоб бўлсин?, - деб бақирибди қўшни, - ҳеч жаҳонда қозон ҳам ўладими?
— Қозонинг туққанига ишонасану, ўлганига ишонмайсанми?, - дебди афанди.