Бир психолог талабаларга маъруза қила туриб:
— Сўз билан одамни ҳар мақомга солиш мумкин. Мана, ҳозир тажриба ўтказиб кўрамиз, - дебди-да, қаёққадир телефон қилиб сўрабди:
— Қўзибойни мумкинми?
— Қўзибой бу ерда турмайди, - деган жавоб эшитилибди.
Гўшакни бир дақиқадан сўнг олиб, яна ўша рақамни терибди:
— Қўзибойни чақириб беринг.
— Қўзибой бу ерда турмайди деяпман-ку! – гўшакдан асабий овоз эшитилибди.
— Ана, эшитдингизми, астойдил жаҳли чиқяпти, - дебди психолог.
— Сўз билан одамни жинни қилиб қўйиш мумкин, - деди бир талаба. - Ишонмасангиз, телефонни бериб туринг, ҳозир кўрасиз.
Талаба тезда ўша рақамга қўнғироқ қилиб:
— Алло! Мен Қўзибойман. Мени ҳеч ким сўрамадими?