Ўрмонда овчилар ўра кавлаб кетишган экан. Ўрага бўри, тулки ва чўчқа тушиб қолибди.
Тулки чўчқага қараб, ичида дебди: “Гўшт бор. Қорин тўйдирсам бўлади. Бир неча кун яшайман”.
Бўри тулки ва чўчқага қараб ичида дебди: “Гўшт бор, суҳбатдош бор. Мазза қилиб яшасам бўлади.”
Чўчқа иккаласига қараб:
— Зерикиб қоласизлар. Қўйшиқ куйлаб берсам бўладими? – дебди.
Бўри ва тулки:
— Яхши бўларди, - дейишибди.
Чўчқа овози борича бақириб қўшиқ айта бошлабди. Бир зумда овчилар етиб келишибди.
Бўри ва тулкини ўлдиришга шайланиб туришса, бўри ичида ўзига-ўзи дермиш:
“Қорин тўйдириб, гаплашиб ётаверсам бўлмасмиди. Ўйин-кулгига бало бормиди...!”