Бир киши қафасда уч дона тўтиқуш олиб ўтирарди. Харидор уларнинг нархини сўради.
— Биринчиси уч юз минг. Гапиради. Иккинчиси беш юз минг. У ҳам шеър айтади ва қўшиқ куйлайди. Бунисини нархи бир миллион сўм. Лекин у на гапиради, на қўшиқ куйлайди.
Харидор:
— Унда нега бунча қиммат.
— Билмадим-у, лекин мана бу иккиси уни “устоз” деб чақиради.