Бир отанинг ношуд ўғли бор экан. Нуқул айтилган ишни тескари бажараркан.
Кунларнинг бирида ота-бола эшакда бир қоп ун олиб, кўприкдан ўтаётишса, ун эшакни устидан тушиб қолибди. Шунда отаси:
— Ўғлим қопни сувга ташлаб юбор, - деса, ўғли ариққа унни ташлабди. Отаси:
— Сен нуқул айтганимни тескарисини қилар эдинг-ку?!, - дебди. Ўғли эса:
— Ҳа энди, бир мартта айтганингизни қилай дедим-да, ада, - дермиш.