Ёзнинг иссиқ, дим кунларининг бирида подшо Афанди билан боққа чиқди. Пашшалар бет-қўлига қўна берганидан безор бўлган подшо сўради:
— Нега бу пашшалар фақат менга ёпишадилар, сира сизга қўнмайди?
— Зеҳн қўйиб қарасинлар,— жавоб берди Афанди, — пашшаларнинг ҳаммаси ўз пашшангиз!