Ўлим тўшагида ётган бой икки ўғлига меъросини тақсимлаб
— Катта ўғлига ўзининг майхонасини, ароқхўр кичик ўғлига эса қолган ҳамма бойлигини қолдиришга қарор қилибди.
Бойни ҳолидан хабар олгани келган дўсти унинг қароридан хабар топгач, дўстига маслаҳат бериб:
— Дўстим, бойлигингни кичик ўғлингга қолдирмоқчимисан? Ахир у ароқхўр бўлса, бир умр йиғган давлатингни олти ойда ичиб тугатади-ку?! – деса,
бой:
— Тўғри. Аммо шаҳарда биттагина майхона бор, у ҳам бўлса катта ўғлимга тегишли бўлади! – деган экан.