Афанди Подшо билан овга чиқди. Подшо бир кийикни қувиб бориб отган эди, ўқи хато кетди. Ўзини жуда ҳам мерган деб, ҳар доим мақтаниб юрган Подшо Афандининг олдида хижолат бўлди-да, ўзини оқлай бошлади:
— Қара, Афанди, жуда муғомбир ов кўрган қув кийик экан, менинг ўқимга чап бериб кетди-я.
Афанди Подшога таскин бериб, айтди:
— Агар кийикнинг ўрнида юзта одам бўлса ҳам бехато урган бўлар эдингиз, кийик ҳам овми!