Подшо Афандига буюрди:
— Мана бу отга миниб, эгардан тушмасдан ҳокимни айтиб келинг! Афанди отга миниб, ҳокимнинг уйига борди, девордан қараса, ҳоким меҳмонлари билан палов еб ўтирибди. Афанди дарҳол отдан тушди-ю, эгарни отдан олди, эгарни минганича ҳокимнинг ҳовлисига кирди. Ҳоким буни кўриб: Бу қанақаси?—деб сўради.
— Подшонинг амри шу,— деди Афанди.
Афанди эгардан тушмасдан туриб, паловдан тўйиб егач подшонинг амрини ҳокимга айтди. Ҳоким Афандидан койиди:
— Шу гапингизни аввал айтсангиз бўлмасмиди, бу ақлни сизга ким ўргатди?
Афанди жавоб берди:
— Ош ўргатди, бегим, ош!