Бир куни афандини онаси қўлига овқат бериб:
— Қўшнимизга ташлаб чиқ! Фақат тўкиб юборма! - дебди.
Афанди кўчага чиқибди-ю, қоқилиб, овқатни тўкиб юборибди. Ташқари қоронғу экан.
Уйга қайтиб кирса, онаси:
— Ҳа, овқатни тўкдингми? - деса,
Афанди:
— Йўқ, фақат косамни топа олмаяпман, - дермиш.