Иккита ёши катта чол-кампирлар бир-бириникига меҳмонга боришибди.
Кампирлар ошхонада пишир-куйдир қилгунча, иккала қария гап бошлашибди:
— Ўтган куни кампиримни ресторанга олиб боргандим. Унга ёқмади.
— Қайси ресторан экан у?
— Эсим қурсин! Ҳозир ёдимдан чиқди... Аёлларга баҳорда совға қиладиган гул номи нима эди?
— Настаринми?
— Йўқ!
— Лолами?
— Йўқ!
— Атир гулми?
— Йўқ!
— Наргис гулми?
— Ҳа!
Чол ошхона тарафга ўгирилиб:
— Наргизахон, ўтган куни биз борган ресторанни номи нима эди?