Афанди ширакайф ҳолда ярим тунда уйга қайтибди. Охирги зинада оёғи тойилиб, пешанасидан дарча очилибди. Бир нарса қилиб эшикни очиб кириб қон оқаётган ярани ювиб нетиб ойнага қараб пластир ёпиштириб уйқуга кетибди.
Тонг саҳарда шундоқ кўзини мажбурлаб очса хотини бақириб ётибди:
— Майли нимага кеч келдинг, деб сўрамайман, Постел нимага қон, деб сўрамайман. Лекин жавоб бер: Нега ойим олиб берган тошойнага тўлик пластир ёпиштириб чикдинг?