Афанди тегирмонда буғдой торттириш учун навбат кутиб турар эди, туриб-туриб зерикди. Бошқа қоплардан ўзининг қопига ҳовучлаб буғдой сола берди. Буни кўриб тегирмончи сўради:
— Нима қиляпсиз, Афанди?
— Мен тентакман!
— Тентак бўлсангиз, нега ўз қопингиздан олиб, бировларникига солмайсиз - деди тегирмончи.
— Унда ғирт жинни бўлар эдим,— деди Афанди.