Оқ қанд янги чиққан вақтда Афанди таажжубланиб қандфурушдан сўради:
— Ака, бу нима? Роҳатижоннинг қуруғи десам, шинниси кўринмайди...
Қандфуруш тушунтириб берди:
— Бу - қумшакарнинг йириги, янги чиқди. Буни оқ қанд дейилади.
— Жиндай чашна беринг-чи?
Афанди оқ қанддан бир чақмоғини оғзига солиб сўрган эди, ҳузур қилганидан баданлари яйраб, кўзлари сузилиб кетди.
— Шундай яхши нарсани сотасизми,— деди Афанди ютиниб,— уйингизга обориб бола-чақангиз билан сўришмайсизми?!