Бир куни афанди хонага кириб ўтириб олиб, стулларни санабди.
Санаса, 7 та чиқибди. Қайтиб яна хонага кириб санаса, 8 та эмиш. Кўзига ишонмасдан, ҳовлини айланиб келибди-да, хонага кириб яна ўтириб олиб, санаса, 7 та стул чиқибди. Шунда хурсанд бўлиб, "ҳаммаси жойида экан", деб ўтирган стулидан туриб чиқиб кетибди.