Афандининг бир савдогар ошнаси унинг тилла узугига суқланиб юрар эди.
— Афанди,— деди у бир куни — мен сизни тез-тез кўриб турмасам соғиниб қоламан. Узоқ сафарга кетяпман, қўлингиздаги узугингизни берсангиз, тақиб олсам, қачон узукни кўрсам, сизни кўргандек бўлиб юраман.
Афанди узукни беришга кўзи қиймай, жавоб берди:
— Жон биродар, мен ҳам сизни тез-тез кўрмасам туролмайман, қўйинг, узук менда турсин, қачон узукка кўзим тушса: «Дўстим тилаганда бермаган эдим» деб сизни эслаб юраман.