1 одам курортга дам олишга борибди. Бир куни пляжда загар олиб ётса ёнига бир чиройли, қомати келишган аёл келиб загар олишга ётибди. Аёлни ёнига бир одам келиб:
— 300$ бераман мен билан дам олинг, дебди.
— Аёл йўқ, деб жавоб берибди.
Бир оздан кейин қайтиб келиб 500$ бераман дебди. Аёл яна йўқ деб жавоб берибди.
Яна вақт ўтгандан кейин келиб 1000$ бераман розимисиз, деб сўрабди.
Аёл йўқ, ҳохламайман, бошқа келманг, дебди.
Аёлни ёнида загар олиб ётган одам хайрон бўлиб аёлдан сўрабди:
— Нимага рози бўлмадиз? 1 соатда 1000$ ишлаб олардиз, - деса. Аёл:
— Ака сиз ким бўлиб ишлайсиз?
Эркак:
— Тракторист.
Аёл:
— Мана қаранг, сиз дам олишга келдиз. Ҳозир сизга тракторда ер ҳайдаб беринг дейишса, нима жавоб берардиз? Эркак:
— Тракторда ишлашдан чарчаб дам олгани келганман, ишлагани эмас, дердим.
Аёл:
— Мен ҳам чарчаб дам олгани келганман, - дермиш.