Маймуннинг қўлида фотоаппарат бор экан, у ўрмонга кириб борганида, ҳайвонлар фотоаппаратни кўриб қизиқишибди.
Шер маймунга қараб:
— Бу нима, деб сўрабди
Маймун:
— Чиқ-чиқ, - дебди.
Маймун шерга:
— Тур расмга тушураман, - дебди
Чиқ-чиқ қилибди.
— Нархи 1500 бўлади. Бер, - дебди.
Кейин ҳамма ҳайвонлар расмга тушибди. Қуён буни кўриб дўконга борибди.
— Мангаям чиқ-чиқ беринг.
Сотувчи бу милтиқ бўлса керак, деб қуёнга берибди. Айиқ қуёндан сўрабди:
— Бу нима?
Қуён:
— Чиқ-чиқ, дермиш
— Тур! Бииир-иккииии-ууууч.
— Чиқ-чиқ
Гумбуллаган овоз келибди. Қуён айиқни отиб қўйибди. Қуён ўлган айиққа қараб:
— Шантаж қилма! Барибир, 1500 берасан, - дебди.