Иккита Гаи ходими хизмат машинасида кетаётишса, олдидаги машинанинг ойнасига ёпиштирилган реклама ёзувига кўзи тушибди: "Автомобиль сотилади. Қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг".
Гаи ходимлари ҳайдовчини телефонда гаплашгани учун жаримага тортмоқчи бўлиб, эълонда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилишибди.
— Алло, эълон бўйича сўрамоқчи эдим.
— Ҳа, албатта. Сўрайверинг, - дебди телефонини "Баланд овоз" режимига ўтказиб қўйган ҳайдовчи.
Гаи ходими ҳайдовчини гапга солаверибди. Бироздан кейин Гаи ҳайдовчига:
— Илтимос телефонингизни қўлингизга олиб гаплашсангиз, яхши эшитилмаяпти, - деса, ҳайдовчи:
— Жон деб гаплашардим. Фақат ортимдан боядан бери биттаси думга ўхшаб эргашиб келяпти-да. Биласиз-ку, буларга баҳона топилса, дарров тўхтатишади! - дермиш.