Кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи бир одамни уйини таракан босиб кетибди. Ҳалиги одамни жонига тегиб кетибди, шунда у булар ҳам гапни тушунар дептида уларга шундай депти:
— Бошқа домдаги тараканлар сизларни роса ёмонлади улар сизлар билан урушамиз ҳам деди.
Шунда тараканлар ҳудди гап тушунгандай. Бир саф бўлиб чиқиб кетишибди. одам ҳам ҳурсанд бўлиб шукур қутилдим деб уйқуга кетибди. Эрталаб уйқудан туриб қараса, уйга олдинги тараканлар
кўпайиб қайтиб келибди. Одам ҳам ҳайрон бўлиб уларга урушмайлами, деса:
Тараканлардан бири чиқиб:
— Э, улар қўрқоқ экан биз уларни асрликга олиб келдик, дебди.
Шунда одамни жаҳли чиқиб қани ҳамманг йўқол деб бақирибди.
Тараканлар секин чиқиб кета бошлабди. Оҳирида бир таракан ҳассага таяниб ҳар 2 қадамда одамга қараб чиқиб кетаётса.
Одамга қизиқ туюлиб кулибди. Шунда ҳалиги таракан олдиндагиларга қараб:
— Ҳой, қайтинглар ҳазиллашибди дебди