Аёллар ҳақида латифалар

— Ўғлим, бугун уйга вазифаларинг кўпми?
— Ҳа, бугун анча асабийлашасиз!
Йигит онасига:
— Сиздан рухсат сўрамасдан бирор иш қилишим учун нечи ёшга киришим керак, - деса, онаси:
— Бунақа ёшга ҳали аданг ҳам кирмаган ўғлим, - дебди.
Ишдан қайтган хотинига эри дебди:
— Мени севимли 50 килолигим келди!
Хотин:
— Мен 56 киломан!
Эр:
— Демак, охиригача севмас эканман-да!
Никоҳ оқшомида куёв уялиб ўтирган келинга дебди:
— Тўйгача қўлингни ҳам ушлатмадинг. Одобли қиз эканинг шундоқ кўриниб турибди. Акс ҳолда сенга уйланмаган бўлардим.
Келин жавоб берибди:
— Шу нарсага фаросатим етгунича биласизми мени қанча йигитлар ташлаб кетишган...!

Хотин эрига деди:
— Азизим, сизни телефонингиздан дугонамга қўнғироқ қилиб олсам майлими? Ўзимникида пул қолмабди.
Эри:
— Майли, қилавер!
Хотини дугонасини рақамини терса, гўшакни у томонидан жавоб келибди:
— Алло, бормисиз жоним...?

Уйимни деразасидан ташқарига қараб турсам, рўпарадаги уйни деразасидан бир аёл менга қўл силкитди.
Мен ҳам унга қўл силкитдим. У яна менга қараб шундай қилди.
Хотиним орқа тарафимда турган экан. "Нима қиляпсиз адаси?! У аёл дераза артяпти-ку!" деб қолди.

— Ҳақиқий йигитлар қандай қизларни севади?
— Бошқа йигитни севадиган қизларни севишади.
— Нима учун?
— Ўша йигитдан қизни тортиб олиш "йигит кишининг" иши-да!

Қамоқда ўтирган эрини кўргани хотини келибди.
Эри:
— Нега шунча вақт мени кўргани келмадинг?
Хотини:
— Қамоқхона бошлиғи билан келишдим.
Эри:
— Нимани келишдинг?
Хотини:
— Агар у билан бирга бир мартта тушлик қилсам, сизни қамоқ муддатингиздан 6 ой айириб ташлар экан. Ахир 25 йилга қамалгансиз-ку!
Эри:
— Хўш?
Хотини:
— Нима хўш!? Кеттик уйга, сиз озодсиз!

Бемор эрини касалхонага олиб келган аёлга шифокор дебди:
— Эрингизга тинчлик ва хотиржамлик керак! У кишига асабийлашиш мумкин эмас. Мана бу тинчлантирувчи дориларни дорихонадан сотиб олинг!
Хотини дебди:
— Дориларни эримга нечи маҳал ичиришим керак?
Шифокор дебди:
— Бу дориларни сиз ичасиз!
Болакай:
— Буви, кўзингизни юмиб туринг!
Бувиси:
— Нега?
Болакай:
— Ойим айтдилар. Сиз кўз юмсангиз, онам тинч яшар эканлар.