Аёллар ҳақида латифалар

Тунги клубда “кайфи ошиб” қолган бир аёл баланд овозда дебди:
— Бу ерда эркак борми ўзи? Қани мард бўлсанг кел, исбот қил!
Одамлар орасидан бир эркак киши чиқиб келиб, кўйлаги ва пайпоғини ечиб аёлга улоқтириб дебди:
— Ушла, тез ювиб, қуритиб, дазмоллаб қўй!
Эркак кишини бир қулоғидан кирган гап, иккинчисидан чиқиб кетади, аёл кишини икки қулоғидан кирган гап оғзидан чиқиб кетаркан...
Онаси қизига маслаҳат бермоқчи бўлибди:
— Қизим, ишхонангдаги Қодиржон деган йигитни кўзда қочирмагин...
— Ойи, нималар деяпсиз?! Мен 20 ёшдаман, у эса 40 да-ку!
— Нима бўпти!? Аммо уни 2 та уйи, машиналари, каттагина бизнеси бор!
— Бундан ташқари ойижон, уни 4 та боласи, 3 та хотини ва 2 мартта судланганлиги ҳам бор!
Бир ҳарбий одам уйига келса, хотини нолибди:
"Бугун кун бўйи бирор мартта ўтирмадим. Фақат тик оёқда бўлдим..."
Буни эшитган эр хотинига дебди: "50 маротаба ўтириб-турилсин!"
Эр уйга гўшт олиб келса хотини дебди:
— Роса яхши гўшт экан. Уйни мантисидан қилиб берайми, бозорникидай манти бўлсинми?
Эр:
— Нима фарқи бор?
Хотин:
— Бозорни мантиси бўлса, олиб келган гўштингизни бутунлигича совутгичга солиб қўяй, уйни мантисидан бўлса бугун гўшт тугайди-да адаси.
Аёлларни меҳмонга кетаётган вақтида "5 дақиқада тайёр бўламан" деган гапи эркакларни "5 дақиқада уйда бўламан" деган гапи билан бир хил.
Кун иссиқ! Ошхонада ярим кунимни чучвара тугишга сарфласам-у, эрим ишдан келиб, чучвараларни еб "Бошқа бунақасидан сотиб олмагин!" деса одамга алам қиларкан.
Эр-хотинлар учун маслаҳат:
"Узоқ умр кўрайлик десангиз, кўпроқ мева енг, бир-бирингизни эмас!"
Эр-хотин телевизорда қўрқинчли фильм кўриб ўтирибди.
Экранда маҳлуқ пайдо бўпти.
— Вой, ойижон! - деб хотини бақирса, эри:
— Танидинг-а! - дебди.
Агар қиз бола сенга турмушга чиқишга осонлик билан рози бўлган бўлса, демак у осонликча ажрашадиган қиз эмас.