Аёллар ҳақида латифалар

— Ойи, ёзда Чорвоқда дам оламизми?
— Чорвоқда сени репититоринг дам олади, ўғлим!
Йигит қизга:
— Кеча уйингизга совчи юборсам, аниқ жавоб айтмабсиз?!
Қиз:
— Ахир юборган совчиларингиз сизни қанча маош олишингизни аниқ айтишмади-ку!?
Шогирд устозидан сўради:
— Қайси ойда аёллар камроқ гапиради?
Устоз жавоб берди:
— Февраль ойида. Чунки бу ой 28 кундан иборат.
— Қизим, идиш-товоқларни ювиб қўйгин!
— Чарчадим ойижон...
— Wi-Fi га пул тўлашдан мен ҳам чарчадим...
— Қайси идишларни ювишим керак?
Одатда қизи бор оналар:
— Қизим 17 ёшда. Бирортаси қизимни бошини айлантирмасин-да...!
— Қизим 30 ёшда. Қизим бирортасини бошини айлантирса эди...!
Қизалоқ оилавий фотоальбомни кўриб ўтириб, онасидан сўрабди:
— Ойижон, манави суратда ёнингизда турган келишган, чиройли йигит ким?
Онаси дебди:
— Сени аданг-ку қизим.
Қизалоқ диванда беўхшов, хурпайиб телевизор кўриб ётган адасига қараб:
— Бу ким унда? - дермиш.
— Дугонажон, нима қиляпсан?
— Мангу олов ёнида турибман.
— Нима? Хотира майдонидамисан?
— Ошхонадаман!

Ҳурматли аёллар!
Кўчага чиқганингизда маҳалладаги аёллар сиз кўрмаган сериалингиз ҳақида гапириб қолишса, улардан "ажралиб" турмаслик учун "Барибир биринчи фасли қизиқарлироқ эди!" деб тураверинг!

Бир аёл "Эрим-ватанимдир!" деб пост қўйибди.
Комментарийда "Ватан - барчамизники!" деб ёзиб қўйилган экан.
Дугоналар суҳбатидан:
— Биласанми ўртоқжон, йигитим мени ташлаб кетганди. Кейин уни ёмон дуо қилдим!
— Нима деб дуо қилдинг?
— Дунёдаги энг тасқара, беўхшов, алвастини ёнига боргин деб дуо қилдим.
— Хўш, нима бўлди кейин?
— Эртаси куни йигитим ўзи ёнимга қайтиб келди...