Аёллар ҳақида латифалар

Бир аёлнинг телефони жиринглаб қолибди.
Аёл гўшакни кўтариб:
— Алло! – дебди.
Бир одам:
— Фарзандларингиз бизни қўлимизда! - деса,
Аёл қўрқиб кетиб, ялина бошлабди:
— Барча шартларингизга розиман! Илтимос, фақат болаларимни қайтаринг???
Шунда ҳалиги одам:
— Эсингизни еганмисиз...?! Тезроқ келинг, ҳадемай боғча ёпилади, – дермиш.
Яхши қиз, мен билан кинога тушасизми?
— Майли...
— Йигитингиз рашк қилмайдими ишқилиб?
— Мени йигитим йўқ. Уни эрим концертга бирга тушганимиз учун уриб ўлдириб қўйган!
Дорихонага кирган аёл сотувчига мурожат қилди:
— Сизда соч ўстирадиган дори борми? Иложи бўлса, таъсири кучлироғидан...
Сотувчи:
— Албатта, жуда-ям кучлисидан бор!
Харидор:
— Бунга бирор далил кўрсата олсизми?
Сотувчи касса ёнида турган сермўйлов эркакни кўрсатиб дебди:
— Анави аёл ҳозиргина шу дорини харид қилди. Дори қопқоғини тиши билан очишга уринган эди...
Бир куни Афанди билан хотини ҳайвонот боғига боришибди. Хотини ҳайвонларга қараб йиғлаганини кўриб, унинг ёнига бориб меҳрибонлик билан сўрабди:
— Хотин нега йиғлаяпсан?
— Дадаси қаранг, шунча шуба бекорга ётибди-я.
— Алло, бу техника анжомлари дўконими? Кеча сизлардан чанг ютгич сотиб олган эдим. Жуда кучли ишлайди дегандингиз.
— Эшитилмаяпти, қаттиқроқ гапиринг!
— Алло, алло. Мен чанг ютгич қопчасини ичидаман, алло...
Қимор ўйнаб ўтирган эркаклар орасида биттаси тўсатдан вафот этибди. Оила аъзоларига бу шумхабарни қандай етказишни билмай, охири энг катта қиморбоз бориб айтадиган бўлибди.
Вафот этган қиморбозни уйини эшигини хотини очибди:
— Биласизми, сизни эрингиз қимор ўйнаб ўтириб, ҳамма нарсасини ютқазиб қўйди. Машинани ҳам, уйни ҳам, пулларни ҳам, далаҳовлини ҳам...
— Ўлиб кетмайдими, менга деса, - дебди ғазабланган хотини.
Бу гапдан енгил тортган қиморбоз шошилиб:
— Шунақа бўлди, сиз айтгандек бўлди! - дермиш.
Ҳаётда олийжаноб эркаклар қолмагани ҳақидаги гаплар нотўғри. Мана масалан, мен бугун хотинимга соябон тутиб турдим. У машина ғилдиракларини тезгина алмаштириб олди...
— Дугонажон, кеча эрим мени хафа қилди.
— Нега? Нима бўлди?
— Гўзаллик салонига 300 минг сўрагандим.
— Бермадими?
— Менга тикилиб қараб турди-да, 500 минг берди!
Бошлиқни ёнига кирган котиба дебди:
— Корхонамиз ҳисобидан менга иситгич олиб берилса, молиявий аҳволимиз ёмонлашиб қолмайдими?
Бошлиқ:
— Йўқ, албатта.
Котиба:
— Унда менга мўйнали пальто олиб беришларини буюрсангиз...!
Бир аёл деразадан қараб туриб, рўпарадаги уйда кир осиб чиқаётган қўшнисини кўрсатиб:
— Адаси, қаранг! Анави аёл кирларни чала ювар экан, - дебди.
Эри индамабди. Эртасига, индинга яна шу ҳолат такрорланаверибди. Учинчи куни хотини деразадан қараб:
— Ҳайрият-ей, анави аёл бугун кирларни тозза ювибди, - деса, эри:
— Йўқ, мен эрталаб деразаларимизни артиб қўйдим, - дермиш.