Аёллар ҳақида латифалар

Дугоналар ҳасратлашмоқда:
— Эримни қара! Вақт алламаҳал бўлди, ҳалигича қаерлардадир маст бўлиб санғиб юрибди.
— Мени эримдан ўрнак олса бўлмайдими?! Уни аллақачон олиб келиб ташлашган...
Иккита ғийбатчи аёл кўчада гаплашиб туришибди:
— Ҳой ўргилай, анави Шоирахон бор-ку, нариги маҳалладаги... Кеча поликлиникага чиқсам, ўшани кўриб қолдим денг. Уялмай-нетмай, поликлиникани йўлагида писта чақиб турибди!
— Вой, қўриб кетсин!
— Уни писта чақишига қарайман деб, қўлимдаги пивони тушуриб юбордим.
Янги кўйлак кийган хотин эридан сўрабди:
— Бу кўйлак мени семиз кўрсатмаяптими?
Эри:
— Тўғрисини айтсам, хафа бўлмайсанми?
— Йўқ! Гапираверинг, - дебди хотини.
Эри:
— Юқори қаватда яшайдиган қўшни аёл менга жуда-ям ёқади-да!!!
Пластик жарроҳлик марказида врач:
— Хоним, агар операция натижаси сизга ёқмаса, биз ҳаммасини қайтаришга тайёрмиз, - дебди.
Аёл:
— Пулларимни-ми?
— Йўқ, ажинларни!
— Алло, бошлиғингиз билан гаплашмоқчиман.
— Бошлиқ бандлар
— Ахир мен хотиниман...
— Ҳамма аёллар хотиниман деб, телефон қилади.
"Соҳибжамол қизлар! Расмга тушаётганда лабингизни бизларникига ўхшатишни бас қилинг. Бу биз учун ҳақорат бўлиб туюлмоқда".
Ҳурмат билан, ўрдаклар!!!
Кунлардан бирида бир қиз сеҳргарни учратиб қолибди. Сеҳргар қизга қараб:
— Тила тилагингни, - деб айтибди.
Қиз:
— Ҳамма болла, мани орқамдан югуриб юришсин, - деб тилак билдирибди.
Сеҳргар қизни коптокка айлантириб қўйибди.
Хотиним семизлигидан нолиб:
— Озишим учун нима қилай?
— Тонгда қироличалардек, пешинда маликалардек ва кечки вақт гадолардек овқатлан. Дедим.
Хотиним тонгда ҳудди қироличалардек уни емайман, буни емайман деб ҳеч нарса емайди.
Пешинда ҳудди маликалардек бу қандай экан, у қандай таъм экан деб бир-бир чимдийди.
Кечки овқат вақти ҳудди гадойларга ўхшаб кўзи нимани кўрса ейди.
Хотин эрига:
— Азизим, қаҳвангиз аччиқроқ бўлсинми?
Эри:
— Ҳа, гап-сўзинг каби аччиқ бўлсин!
— Вой, умуман сув қўшмас эканманда-а?!
Бир аёл шаҳарни ўртасидаги пиёдалар йўлакчасидан сигир етаклаб кетаётса, милиция ходими уни тўхтатиб дебди:
— Ҳурматли фуқаро! Бу йўлак фақат пиёдалар юриши учун мўлжалланган.
Аёл бир сигирга, бир милицияга қараб:
— Сигирим велосипед ҳайдаб кетаётгани йўқ! Пиёда кетяпти, - деган экан.