Аёллар ҳақида латифалар

Кичкина болакай дадасига:
— Дада, уйланиш учун қанча пул керак?
Дадаси онасига пул бераётган экан:
— Билмайман, мен ҳали ҳам тўлаяпман.
— Ойижон, склероз нима у?
— Нимани сўрадинг ўғлим?
— Қачон?
— Кимсан ҳой бола?!!
Қизалоқ онасига дебди:
— Ойижон, мен 5 ёшдаман! Нигора эса 3 ёш. Мен каттаман!!!
Онаси:
— Қизим, мен 33 ёшдаман! Мен каттаман...
— Қизалоқ онасини қулоғича пичирлаб:
— Ойижон,каттаман эмас, қариман денг...!
Инглиз аёллари «I love you», - деб — 1-2та туғишади.
Рус аёллари: «Я тебя люблю», - деб — 2-3та туғишяпти.
Ўзбек аёллари эса: «Нарироқ ётинг, боринг», - деб — 4-5-6та туғишяпти.
— Азизим, негадир кечаси ухлаб, ором ололмаяпман!?
— Бу табиий ҳол. Ёвузлик ўзи ҳеч қачон тинчимайди.
Касаллик варақасини тўлдира туриб, доктор бемор аёлдан сўрабди:
— Хўш, опажон ёшингиз нечада?
— Опажон, деманг мени! Ахир эндигина йигирма саккиз ёш ва бир неча ойга тўлдим...
— Хўш, неча ой?
— Бир юз тўксон саккиз ойга...
Йигит қизни каптивада айлантириб юриб қизга:
— Жоним ман сани, алдагандим. Мани хотиним ва 2 та болам бор, - деб турса
Қиз:
— Ҳо-о, ўлинг-а. Нима экан дебман-а. Ман машина ўзимникимас дейишиздан қўрқувдим, - дермиш
Бир шофёр машинасида ҳар куни кира қиларкан.Уйига ярим кечаси келиб, эрта тонгда чиқиб кетаркан. Табиийки бу хотинига ёқмасди.
Бир куни хотини:
— Ҳой адаси ҳар куни келасиз, уҳлайсиз саҳарда яна кетасиз. Сизга текканимдан бери роҳат нималигини билмайман, мен ахир аёлманку, менга бир оғиз ширин гапиз ҳам йўқ, - дебди.
Эри:
— Майли хотин газга сув қуй, исиганда мени уйғотарсан, - дебди.
Хотини хурсанд бўлиб:
— Ҳўп бўлади арслоним, - дебди.
Сув иситиб келиб:
— Туринг полвоним, сув исиди келақолинг ўзимга, - деса
Эри эснаб, кўзини ишқалаб:
— Ҳа яхши, сувни машина радиаторига қуйиб қуй.
Ёш келин эрталаб ошхонага чиқибди-ю, аксира бошлабди.
Биринчи аксирганида кулиб:
— Буниси Январь, - дебди.
Бироздан кейин иккинчи мартта аксириб:
— Энди буниси Февраль, - дебди. Шунақа қилиб, Март, Апрель, Май, Июнь, Июль, ...
Бир пайт орқасига ўгирилиб қараса, қайнотаси ўтирган экан. Келин:
— Вой, адажон кўрмабман сизни. Анчадан бери ўтирибсиз? - деса,
қайнотаси:
— Январдан бери ўтирибман, - дермиш.
Аёлга врач:
— Сизда ортиқча вазн бор! - деса, аёл:
— Ортиқча эмас, заҳирадагиси! - дермиш.