Аёллар ҳақида латифалар

Бир қиз шаҳзодаси оқ отда келиб, уни олиб кетишини кутаверибди, кутаверибди...
Охир оқибат оқ Дамасда пенсияси келган экан!!!
Газетада эълон: 40 ёшли хотинимни 2 та 20 ёшли аёлга алмашаман.
— Гули, сен бутунлай сурбетлашиб кетяпсан! Кечқурун уйга "драбаданг" маст келдинг!
— Қанақа маст! Мен овсиним билан озгина озгинадан ичдик холос! Буни устига ошхонадаги идишларни ҳам ювиб қўйганман.
— Ҳа, ўсимлик ёғи билан!
Болакай онасидан сўрабди:
— Нега денгизнинг суви шўр?
Онаси дебди:
— Балиқлар сасиб қолмаслиги учун тузлаб қўйишган болам...
70 ёшли қари бой 18 ёшли қизга уйланибди. Қари бойнинг дўсти сўрабди:
— Қандай қилиб ёш қизни сенга турмушга чиқишга кўндирдинг?
— Буни йўли осон. Мен уни алдадим.
— Нима деб алдадинг?
— Мен унга ёшим 90 да деб айтдим.
Хотин эрига деди:
— Азизим сўз беринг! Менга хиёнат қилган бўлсангиз ҳам, ҳеч қачон бу ҳақда менга айтмайсиз!
— Хўп хотинжон, айтмайман!
Хотин жиғибийрон бўлиб:
— Хиёнат қилдингизми ҳали???
Уйида қўл телефонини унутиб қолдирган эр ишхонадан хотинига қўнғироқ қиляпти:
— Азизим, телефонимни ўчириб қўйсанг. Жиринглайвериб сени безовта қилади.
Хотини:
— Сизга Алишердан СМС келди. Бугун тунда кутар эмиш...! Кўзига уйқу келмаётган экан...! – дебди жаҳл билан.
Эри:
— Мени уйга киргизмайсанми??? – деса, хотини:
— Нега энди!? Бугун кечаси ухлашингиз учун дарвозани ёнига жой тайёрлаб қўйдим! – дермиш.
Янги оила қурган ёш эр-хотин фарзанд кўравермагач, кекса бир донишманднинг ёнига боришибди. Донишманд уларга баланд тепаликдаги ният дарахт учига, бир парча латта боғлаб қўйишни уқтирибди.
Бир неча йилдан сўнг, бояги донишманд эр-хотиндан хабар олгани келса, эшикни бир гала болакайлар очишибди.
— Онангиз қаерда? – сўрабди донишманд.
— Туғруқхонада, – жавоб беришибди болалар.
— Отангиз-чи?
— Тепаликдаги дарахтдан латтани ечгани кетгандилар...! – дермиш.
— Азизам, яна аразлаб онангникига кетаяпсанми? Дугонангникида бир кеча қолиб кетганим учун мандан ҳафа бўлдингми? Йигитчиликда бўлиб туради-да энди... Ўзинг тушунган аёлсанку?
— Тушунаман, тушунаман. Ман онамникига эмас, болта обкелишга кетяпман.
Йигит билан қиз учрашув белгилашибди. Йигит қизни росса кутибди. Қиз келмабди. Охири уйига қайтиб кетибди. Эртаси куни қиз йигитга қўнғироқ қилиб, гапи борлигини айтибди. Қиз йигит билан учрашибди-ю, кеча ҳинд киноси кўрганини, шунинг учун учрашувга кела олмаганини тушунтирибди.
Кейин қиз йигитга:
— Бирор кафега кирайлик, кинони гапириб бераман, - дебди.
Бир кафега кириб ўтириб, қиз кинони гапириб бера бошлабди. Бир ярим соат тинмай гапириб бўлиб:
— Мана, кинони 1-қисми тугади. Ҳозир бир сув ичиб олай, 2-қисмини гапириб бераман, - деса, йигит:
— Майли, фақат кинодаги ашула айтиб, рақсга тушган жойларини ўтказиб юборгин. Шунча одам олдида уялиб кетябман, - деган экан.